У нимани даволайди?

Фаниган® Фаст гел ишлатилади:

\t\t\t\t\t\t\t\t \t\t\t\t\t\t\t\t

Мушак оғриғида

Мушаклардаги оғриқлар – булар кўпинча скелет-мушаклардаги оғриқлар – жисмоний зўриқиш билан боғлиқ ҳолатлар ва ушбу зўриқиш туфайли таянч-ҳаракат аппарати юмшоқ тўқималари элементларининг шикастланиши ҳамда яллиғланиши. Улар аниқ жойлашганлиги ва ҳаракат билан боғлиқлиги билан ажралиб туради.

Мушакларнинг зўриқиши туфайли пайдо бўладиган спазмлар ҳам оғриқни келтириб чиқаради. Уларнинг сабаблари:

  • Офис хизматчилари, ўқитувчилар ва жарроҳлар учун хос бўлган бел ва оёқларнинг юқори қисмидаги оғриқларга олиб келувчи ноқулай иш ҳолати;
  • Гавдани нотўғри тутиш;
  • Спорт жароҳатлари;
  • Носимметрик юк, масалан, оғир юкни бир елкада кўтариш;
  • Ўта совиб кетиш туфайли рефлекторли спазмлар.

Ушбу сабаблар туфайли пайдо бўлган мушак оғриқларининг асосий давоси физиотерапия ва яллиғланишга қарши препаратлардир.

 

\t\t\t\t\t\t\t\t \t\t\t\t\t\t\t\t

Бўғим оғриғида

Жисмоний зўриқишлар туфайли юзага келган бўғим оғриқларида

Аломатлари:

  • Эрталаб ҳаракатланишда қийналиш;
  • Терининг қизариши;
  • Керкиш;
  • Ҳароратнинг ошиши;
  • Шиш.


Оғриқ бўғимларга яқин аъзолар ва суякларга тарқалади. Тунда оёқлар бураб оғрийди, билаклар ва бармоқлар ҳам оғрийди.

Бундай оғриқ ривожланишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

  • Стресслар;
  • Моддалар алмашинувининг бузилиши;
  • Ортиқча вазн.

Бўғим оғриқларини даволашда физиотерапияга дори воситалари билан даволаш қўшилади.

 

\t\t\t\t\t\t\t\t \t\t\t\t\t\t\t\t

Бўғимлар яллиғланишида

Яллиғланиш турлари:

  • Ревматоид
  • Ревматик;
  • инфекцион, масалан, туберкулёз ва вирусли;
  • Псориатик;
  • Алмашинув, масалан, - подагра;
  • Травматик;
  • Бириктирувчи тўқимани зарарловчи тизимли қизил волчанка;
  • Умуртқа поғонаси бўғимларига таъсир қилувчи бехтерев касаллиги;
  • Рейтер касаллиги, реактив артрит;

Даволаш учун оғриқ сабабини бартараф этиш ва яллиғланишни йўқотишга қаратилган комплекс даво буюрилади.

\t\t\t\t\t\t\t\t \t\t\t\t\t\t\t\t

Жароҳатларда

Таянч-ҳаракат аппарати жароҳатланганда

Асосий аломатлари – зарб етказилган жойга тегишдан келиб чиқадиган оғриқ, шиш ва гематомалар.

Механик жароҳатларнинг турлари:

  • Йиқилганда ёки тўмтоқ нарса урилганда олинган зарбалар;
  • Босим ёки зарба натижасида ёрилган томирлардан келиб чиққан тери ости гематомалари;
  • Терининг енгил жароҳатларидан келиб чиққан чақалар;
  • Қон кетиши ва кучли оғриқ билан кечадиган жароҳатлар;
  • Бирикиш жойидаги суякларнинг силжиши ҳамда бўғимнинг шишиши ва ҳаракатсизлигига олиб келувчи суяк чиқишлари;
  • Кучли оғриқ ва шиш пайдо бўладиган, шунингдек, ҳарорат кўтариладиган суяк синишлари.

Жароҳатларнинг барча турларида даволаш зарарланган жойни совитиш, ҳаракат фаолиятини чеклаш, шунингдек, оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши терапияни ўз ичига олади.

\t\t\t\t\t\t\t\t \t\t\t\t\t\t\t\t

Зарбларда

Қаттиқ юзага кучли зарбда юмшоқ тўқималар шикастланади.

Урилиш пайтида оғриқ пайдо бўлади, тўқималар сиқилади, қон йиғилади ва гематома ҳосил бўлади. Зарб еган жойда шиш пайдо бўлади. Урилган жойни ушлаганда, одам кучли оғриқ сезади.

Шикастланиш даражаси зарбнинг кучига, тўқималарнинг эластиклигига, қон билан таъминланиш хусусиятларига ва ёшга боғлиқ бўлади.

Умумий тавсиялар:

  • Тана жароҳатланган қисмини тинч ҳолатда тутиш;
  • Дастлабки кунларда давомийлиги 3 соатгача орада ярим соатлик танаффус билан бўлган совитиш;
  • Гематомаларни сўриб олувчи воситаларни қўллаш.
\t\t\t\t\t\t\t\t \t\t\t\t\t\t\t\t

Эт узилишида

Бу ёпиқ турдаги механик жароҳатлар бўлиб, уларда бириктирувчи тўқималар ва мушакларнинг яхлитлиги бузилади. Бундай шикастланишга ҳаракат амплитудасининг боғламлар имкониятидан ортиб кетиши сабаб бўлади. Эт узилишидан кўпинча елка, тизза, қўл, болдир ва оёқ бўғимлари азият чекади.

  • Енгил ҳолатда оғриқ тез ўтиб кетади.
  • Ўртача ҳолатда – шиш пайдо бўлади, лекин қўл-оёқ қисман ишлайди.
  • Оғир даражада – мушак толаларининг узилиши туфайли фаолият бузилади. Қон томирлари зарарланиб, гематома ривожланади. Одамнинг оёқда туриши ёки қўлини кўтариши қийин бўлади. Босимда кескин оғриқ кучаяди.  Баъзан жабрланувчи мустақил ҳаракатлана олмайди.

Эт узилишини даволашнинг бошида совуқ таъсири, ҳаракат фаоллигини чеклаш қўлланилади.

\t\t\t\t\t\t\t\t \t\t\t\t\t\t\t\t

Миозит

Мушак тўқималарининг яллиғланиши бўлиб, оёқ-қўлларда ва танада оғриқни келтириб чиқаради, ҳаракатланганда бу оғриқ кучаяди. Миозит энг кўп белни зарарлайди. Мушакни пайпаслаб кўрсангиз, тугунларни топиш мумкин. Бу зичликлар оғриқ ўчоқларидир.

Яллиғланган тўқималарда заифлик пайдо бўлади, аломатлар узоқ давом этса, атрофия юзага келиши мумкин.

Касаллик сабаблари:

  • Нотўғри машғулотлар туфайли жароҳатлар;
  • Касб хусусияти туфайли мушакларнинг зўриқиши;
  • Юқумли касалликлардан ёки шамоллашдан кейинги асоратлар;
  • Паразитар касалликлар.

Оғриқ синдромини бартараф этиш учун анальгетиклар ва яллиғланишга қарши препаратлар қўлланилади.

\t\t\t\t\t\t\t\t \t\t\t\t\t\t\t\t

Артрит

Яллиғланиш касалликларига киради. Бу тушунча остеоартрозга нисбатан умумийроқ бўлиб, бўғимларнинг нафақат яллиғланиш, балки дегенератив зарарланишини ҳам ўз ичига олади.  Артритдаги оғриқ вақт ўтиши билан ортиб боради, юрганда, эгилганда ва ёзилганда пайдо бўлади, бир ёки бир нечта бўғимларда бўлади.

Аломатлари:

  • Эрталаб ва кечки пайт ҳаракатлардаги қийинчиликлар;
  • Зарарланган бўғим устидаги терининг қизариши;
  • Шиш;
  • Ҳаракат фаолиятининг бузилиши;
  • Бўғим деформациялари.

Ушбу касалликда комплекс даволаш, шу жумладан, яллиғланишга қарши дори-дармонлар буюрилади. Даволаш қанчалик эрта бошланса, ремиссияларда тавсия қилинадиган махсус джт машқлари билан жараённи секинлаштириш эҳтимоли шунчалик кўп.

\t\t\t\t\t\t\t\t

Бурсит

Бу бурса – суюқлик билан тўлдирилган халтачанинг яллиғланиши. У бўғимлар соҳасида суяк, мушак ва пайлар орасида жойлашган бўлиб, ҳаракатланишда ишқаланишни камайтириш учун хизмат қилади. Бурсит турли бўғимларда: тирсакларда, елкаларда, сонларда, тиззаларда, товонларда пайдо бўлади.

Бурситнинг энг кўп учрайдиган сабаблари:

  • Бир соҳага такрорланадиган таъсир;
  • Ортиқча юкламалар;
  • Гавдани нотўғри тутиш;
  • Олдидан танани қиздириб олмасдан машғулот қилиш;
  • Тўсатдан келган кучли жароҳатлар;
  • Инфекциялар;
  • Ёш.


Бурситни даволашда яллиғланиш ва оғриқни бартараф қилувчи препаратлар, физиотерапия, шина қўйиш тавсия этилади.

\t\t\t\t\t\t\t\t

Тендинит

#бу пайларнинг яллиғланиши бўлиб, кўпинча унинг дегенерацияси туфайли ривожланади.

Касаллик сабаблари:

  • Бўғимлар дегенерацияси;
  • Механик шикастланишлар;
  • Вируслар;
  • Ревматик характердаги касалликлар;
  • Модда алмашинувининг бузилиши.

Зарарланган пайларнинг ҳаракатлари оғриқли бўлади, шунингдек:

  • Бармоқлар фалангалари ва фалангалар бўғимларида оғриқ;
  • Кескин оғриқ туфайли бўғимларда ҳаракат амплитудасининг чекланиши;
  • Тери остида жойлашган эластик консистенсияли тугунчалар;
  • Терининг қизариши.

Тендинитнинг асосий давоси яллиғланишга қарши препаратлар, физиотерапия, шунингдек, жароҳатдан кейин дарҳол совуқ таъсирни ўз ичига олади.

Where buy Каердан сотиб олса булади