Фаниган® фаст гель ҳақида
Мушакларда, бўғимларида оғриқ сезаётганлар оғриқнинг енгиллашишини, оғриқдан қутулишини истайди. Бунинг учун табиий дорилар – ўсимлик препаратлари мавжуд. Аммо табиий компонентларнинг таъсири яллиғланишни бартараф этиш ва изтиробдан қутулиш учун етарли бўлмайди. Ушбу ҳолатда оғриқсизлантирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кучи аниқроқ намоён бўладиган синтетик молекулаларнинг ёрдами зарур.
Фаниган® фаст гель – мушак ва бўғимлардаги оғриққа ёрдам
Препаратда табиий ўсимлик моддалари ва бир-бирининг таъсирини кучайтирувчи кучли ностероид яллиғланишга қарши компонентлар уйғунлашган. 2 улар оғриқсизлантиради ва яллиғланишни бартараф этади, аммо кимёвий молекулаларнинг афзаллиги — уларнинг таъсири анча кучлироқ.
Табиий таркибий қисмлар
ЗИҒИР МОЙИ таркибида а-линолен кислота бўлиб, у антиоксидант ҳисобланади. Яллиғланишга қарши ўртача самара беради ва суртилган жойда қон айланишини яхшилаш имконини беради.¹
МЕНТОЛ – салқинлик ҳиссини беради. Ўртача оғриқсизлантиради ва чалғитувчи таъсир кўрсатади.¹
Фармакологик таркибий қисмлар
ДИКЛОФЕНАК – яллиғланишга қарши ностероид восита бўлиб, яққол оғриқсизлантирувчи ва ҳароратни туширувчи таъсирга эга. Диклофенак маҳаллий қўлланилганда плацебога нисбатан ўткир ва сурункали ҳолатларда оғриқ ва яллиғланишни сезиларли даражада камайтиради ҳамда таъсир кучи бўйича орал яқндв (диклофенак, ibuprofen, naproksen) га ўхшайди.¹❜⁵ Яллиғланиш ва шишни камайтиради, боғламлар, мушаклар, пайлар ва бўғимларнинг тикланиш даврини қисқартиришга ёрдам беради.¹
МЕТИЛСАЛИЦИЛАТ – салитсил кислотасининг ҳосиласи бўлиб, яллиғланишга қарши ностероид воситалар гуруҳига киради. Метилсалицилат оғриқ сезгирлигини бошқарувчи биологик фаол моддаларнинг кўп миқдорда ҳосил бўлиши ва қонга ташланишига олиб келади, бу эса оғриқ сезгиларининг камайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, метилсалицилат яллиғланган тўқималарнинг шиши ва инфильтрациясини камайтиради.¹
- Қўллашнинг осонлиги³
- Бевосита қўллаш жойида фаол компонентларнинг юқори концентрацияси⁴
- Ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари бўлган беморларга ёрдам
- Фаниган® фаст гелининг афзаллиги – таъсирнинг тезкорлиги. Препарат терига суртилгандан кейин бир неча дақиқадан кейиноқ “ишлайди”. 20-30 дақиқадан сўнг – максимал таъсир қилади. Асосий клиник аломатлар биринчи кунларда кетади.¹
- Дори миқдорини ошириб юбориш эҳтимоли кам – гель фармакологик моддалари дозасининг атиги 5% қонга сўрилади.¹ терига суртилгандан сўнг қон зардобидаги максимал концентрация, диклофенакни оғиз орқали қабул қилгандаги қон зардобидаги концентрациянинг 0,4-2,2 фоизини ташкил этади.⁴
Фаниган® фаст гель – бу терапевтик таъсир механизми ва йўналиши бўйича турли хил бўлган компонентларнинг ҳамоҳангликдаги бирикиши. Уни дори қутингизга қўшсангиз, мушак ва бўғимлардаги оғриққа қарши самарали восита қўлга киритасиз. Ушбу воситада таъсир кучи ва таркибидаги табиий унсурлар нисбати энг мақбул даражада мувозанатлаштирилган.
Фаниган® фаст гель – мушак ва бўғимлар оғриғида комплекс ечим:
- Оғриқсизлантирувчи таъсир
- Яллиғланишга қарши таъсир
- Тана ҳароратини туширувчи таъсир
- Ревматизмга қарши таъсир
- Шишга қарши таъсир
Яллиғланиш жойида тери орқали ТЕЗ ** СЎРИЛАДИ
Терига суртилгандан сўнг БИР НЕЧА ДАҚИҚАДАН КЕЙИНОҚ таъсири бошланади¹
Қўллаш учун қулай:
КУНИГА 2-3 МАРТА¹